UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади? Янгиликлар

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади?

Теглар :  ЖЧ саралашОсиё
ЖЧ саралаш баҳсларини Эрон ва Жанубий Корея муваффақиятли якунлади.

Учинчи босқич тугашига яна иккита тур қолди. Ҳар икки кучли терма жамоа эса муддатидан олдин мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ушбу гуруҳга алоқадор фақат бир савол қоляпти: қайси жамоа учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олади? 

Шуни айтиш мумкин, охирги ўринни банд этиб турган Сурия плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Буёғига кураш учта терма жамоа орасида кечади. Булар - БАА, Ливан ва Ироқ. Ҳозирда БАА терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда боряпти. Ливан ҳисобида 6, Ироқда эса 5 очко бор.


Қуйида бу уч жамоанинг кейинги 2 турдаги ўйинларини келтириб ўтамиз. 

24 март. 9-тур

Ироқ - БАА

Ливан - Сурия

29 март. 10-тур

Эрон - Ливан

БАА - Жанубий Корея

Сурия - Ироқ

Демак, келаси турни БАА сафарда Ироққа қарши ўтказади. Агар бу ўйинда амирлик футболчилари ғалаба қозонса, Ироқ мундиалга чиқиш орзуси билан хайрлашади. Ливан эса охирги ўриндаги Сурияни қабул қилади. 

Ва ниҳоят сўнгги турда БАА ўз майдонида ЖЧга чиқиб бўлган Жанубий Корея билан ўйнайди. Ливан Теҳронда Эрон меҳмони бўлса, Ироқ ҳам сафарда Сурияга қарши баҳс олиб боради. Хўш, сизнингча қайси жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллайди?

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика