UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  1 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Эрон терма жамоаси футболчилари Инстаграмни ўчириб қўйишди Янгиликлар

Эрон терма жамоаси футболчилари Инстаграмни ўчириб қўйишди

Теглар :  Эрон ФФЭрон МТЖ
Маълумки, Осиё Кубоги-2019 мусобақасига Эрон миллий терма жамоаси ҳам тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур турнирга жиддий тайёргарлик кўриш ҳамда бошқа нарсага чалғимаслик мақсадида терма жамоа футболчилари ўз Инстаграм аккаунтларини номуайян муддатга ўчириб қўйишди. Инстаграмдан фойдаланишни ҳеч ким уларга тақиқлагани йўқ, балки футболчи ва мураббийларнинг ўзи шундай қарорга келишди.

Эрон терма жамоаси пайшанба куни Тринидад ва Тобагога қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйинга тайёргарлик ўтган якшанбадан бошланди. Кеча эса терма жамоага чақирилган ҳамма футболчилар ўз Инстаграмларини ўчириб қўйишди. Эроннинг Осиё Кубогида ғолиб чиқмаганига 42 йил бўлди, шу боис футболчилар бор диққат-эътиборни шу мусобақага қаратишган. Шуни айтиш жоизки, Инстаграм ижтимоий тармоғи Эронда жуда оммабоп ҳисобланади ҳамда фойдаланувчилар сони ниҳоятда кўпчиликни ташкил этади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика