

Агар томонлар келишувга эришса, 3 сентябрь куни Эрон - Сурия ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши кутиляпти. Фақат бу ўринда масаланинг бир жиҳати бор. Яъни 7 сентябрь куни Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиш белгилаб қўйилган ҳамда учрашув жойи сифатида "Бунёдкор" стадиони кўрсатилган.
Агар бу ўйин аниқ бўлади деб ҳисобласак, унда Эрон Сурияга қарши баҳсни ўтказмайди ва Тошкентга ташриф буюради. Мабодо коронавирус туфайли Эрон терма жамоасининг Тошкентга келишида муаммолар юзага келгудек бўлса, унда форслар Сурия билан куч синашишлари мумкин бўлади.



