

Жумладан, ўзбекистонлик футболчи Азизбек Амонов тўп сурадиган "Истиқлол" клуби ўз майдонида "Гол Гохар" жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар таркибида Амонов 16-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди, 55-дақиқада эса захирага олинди.
Яна бир ҳамюртимиз Шерзод Темиров тўп сураётган "Персеполис" клуби эса "Санат Нафт Абадан" жамоаси меҳмони бўлди. Афсуски, учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Темиров иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб майдонда ҳаракат қила бошлади.
Айни дамда турнир жадвалида "Истиқлол" 51 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "Персеполис" 45 очко билан иккинчи поғонадан жой олган.




