

Бу ҳақда Эрон футбол лигаси қарор чиқарди. Бунга доллар курсининг Эрон пул бирлигига нисбатан анча ошиб кетиши сабаб сифатида кўрсатиляпти. Шунингдек, "Персеполис" ва "Истиқлол" клубларида аввалги мураббийлардан қарздорлик бор. Ушбу икки клуб ҳам янги мавсум учун ўз таркибига фақат маҳаллий футболчи ёки мураббийларни қўшиб олиши мумкин бўлади.
Лекин клубларда фаолият олиб бораётган легионерлар билан шартномани узайтирса бўлади, фақат янгиларнинг қўшиб олинишига рухсат берилмайди. Маълумот учун, Эронда янги мавсум шу йилнинг октябрь ойида старт олади.



