Эрон - Канада учрашуви бекор қилинди. Эрон ўзига бошқа рақиб топди

Xayrulla Xoliqov
30 май 2022, 18:05
Шу йилнинг 5 июнь куни Эрон ва Канада миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви белгилаб қўйилганди.

Бироқ Канада футбол федерацияси баъзи сабабларга кўра, Эрон билан ўйнашни хоҳламади ва бунинг натижасида учрашув бекор қилинди. Шундан сўнг Эрон футбол федерацияси зудлик билан бошқа жамоа қидиришга тушди ва уч кун ичида янги рақиб топди. 

Эндиликда эронликлар июнь ойида бошқа кучли жамоа - Уругвайга қарши майдонга тушишади. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси Бош котиби Ҳассан Камранифар журналистларга маълум қилди. 

Ҳассан Камранифар бу ҳақда шундай деди: "31 май куни миллий жамоа Доҳада машғулотларни бошлайди. Бизга маълум бўлишича, Уругвай ва Мексика ўртасидаги ўйин бекор қилинди. Шундан сўнг Уругвай футбол федерацияси билан алоқага чиқиб, келишувга эришдик. Доҳадаги машғулотларни якунлаб, Монтевидеога учамиз ва 11 ёки 12 июнь куни Уругвайга қарши баҳс олиб борамиз".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com