UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  2 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Эрон футзал МТЖ бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз" Янгиликлар

Эрон футзал МТЖ бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз"

Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Эрон футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этилди.

Бунда эронлик футзалчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейин рақиб жамоа устози бош мураббийи Муҳаммад Наземошария ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз ва ушбу ўртоқлик учрашуви ташкилотчиларига катта раҳмат айтмоқчиман. Бу Эрон ва Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги 30-ўйин бўлди. Бунгача ўзаро тўқнашувлар 29та эди. Ўша 2016 йилги баҳсни оладиган бўлсак, орадан вақт ўтди ва янги футзалчилар келди. Биз Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи билан чиққанида лаббай деб жавоб бердик, чунки бу жамоани ҳурмат қиламиз.

- Мухлислар қаршисида ўйнаш қандай таассурот қолдирди?

- Жамоамиз 11 ойдан буён ўртоқлик баҳси ўтказмади. Шу боис мухлисларсиз ўйнаш қандай бўлишини ҳис қилиб кўрмагандик. Шунга қарамай ҳар бир спорт мухлислар билан гўзал дея оламан. Ишқибозлар ҳам секин-аста залларга киритилаётганидан хурсандман.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика