Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди
01 мар 2021 22:54
Янгиликлар
Эрон футбол федерацияси президентлиги учун сайлов натижалари эълон қилинди. Унга кўра, 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем биринчи босқичда 35 ва иккинчи босқичда 49 овоз тўплаб, федерациянинг янги президенти этиб тайинланди. Эндиликда у 4 йил давомида Эрон ФФга раҳбарлик қилади.
Бунгача Шаҳобиддин Азизи Хадем федерациянинг директорлар кенгашида фаолият юритиб келаётганди. Президентликка номзод сифатида собиқ футболчи Али Карими ҳам ўз номини қўйганди, бироқ у атиги 9та овоз тўплади. 2019 йилнинг декабрь ойида Меҳди Таж ишдан кетганидан бери Ҳейдар Баҳарванд вақтинча президент вазифасини бажариб келаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар