

"Мазкур ўйинда бизда вазиятлар бўлишига ишонаман. Чунки юқори даражадаги ҳужумкор футболчиларимиз бор. Нима бўлганда ҳам, "Реал"га қарши баҳс осон бўлмаслиги аниқ. "Қироллик клуби" вакиллари жарима майдончасида жуда хавфли. Ўз услубимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз", - дея Вальверде фикрларини келтирмоқда TMW нашри.
Месси ва Роналдусиз ўтадиган "Эл-Классико" 28 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.


