Эрнандес "Атлетико"га қайтиши мумкинлигини тан олди

Sherzod Nurmatov
26 окт 2022, 18:56
"Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандес "Атлетико"га қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Агар шундай имконият бўлса, нега энди йўқ? Бу клуб менга ҳамма нарсани берди ва мен унга доим омад тилаб қоламан", – деди футболчи.

Франциялик ўйинчи Мадриднинг "Атлетико" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испания клубида 2014 йилдан 2019 йилгача ўйнаган. Мадрид жамоаси билан Европа Лигаси ва УEФА Суперкубогида ғолиб чиққан.

Эрнандес жорий мавсум "Бавария" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: COPE

Сўнгги янгиликлар

Барча ›