Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда

Administrator
18 окт 2025, 21:47
Ушбу мавсумдаги голлари сони бўйича футболчи супер натижа қайд этмоқда.

Эрлинг Ҳоланд бу мавсумда 23 та гол киритди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси АПЛ 8-турида "Эвертон"га қарши ўйинда дубль қайд этди.

Норвегиялик футболчи жорий мавсумда 13-ўйинини ўтказмоқда. Унинг ҳисобида "Манчестер Сити" сафида 14 та, миллий терма жамоа сафида эса 9 та гол мавжуд. 

Бундан ташқари, норвегиялик футболчи сўнгги бор 23 август куни майдонни голсиз тарк этганди. У "Сити" ва миллий терма жамоадаги кейинги 11 ўйиннинг ҳар бирида камида битта гол уриб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: OptaSports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›