Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"

Mirjalol Normatov
22 ноя 2024, 00:41
"Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиолага юқори баҳо берди.

"У айни дамда дунёнинг энг яхши мураббийи. Балки, тарихдаги энг зўри бўлиши ҳам мумкин", - деди Холанд.

Олдинроқ Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан яна бир йиллик шартнома имзолаши борасида маълумотлар тарқаганди.

Холанд 2022 йилдан буён Гвардиола қўл остида ўйнамоқда. У "Ман Сити"га қадар Дортмунднинг "Боруссия"сида фаолиятини олиб бораётганди. Англиядаги дебют мавсумида Холанд требл қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›