Эркин Бойдуллаев эртадан бошлаб "Пахтакор" сафида машғулотларга киришади
02 янв 2015 23:02
Янгиликлар
Эркин Бойдуллаев эртадан бошлаб "Пахтакор" сафида машғулотларга киришади
Ўтган мавсумни "Насаф" сафида ўтказган Эркин Бойдуллаевнинг "аждарлар" билан тузган шартномаси ниҳоясига етган ва ҳозирда футболчи эркин агент сифатида "шерлар" сафига бориб қўшилишга яқин турибди.
Эркин Бойдуллаев эртадан бошлаб мамлакат чемпиони "Пахтакор" билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаши кутилмоқда.
Ҳозирча клуб ва футболчи ўртасида расман шартнома имзоланмаган.
Шунингдек Эркин Бойдуллаевга Эроннинг "Фулад" жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эронликлар Эркин Бойдуллаевга аниқ таклиф билан чиқишган, бироқ футболчи ҳали якуний қарорга келгани йўқ.
Фикрлар