Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда
25 янв 2022 21:17
Янгиликлар
Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда
"Интер"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Амстердамнинг "Аякс" жамоасида машғулот ўтказмоқда. Бу ҳақда Нидерландия клуби ўз расмий сайтида маълум қилди.
Аввалроқ ОАВда Эриксеннинг "Брентфорд"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Англиянинг Sky Sports нашри футболчининг "асаларилар" билан музокаралар олиб бораётгани ва тез орада клубга ўтиши ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксен 2021 йилнинг ёзида Дания терма жамоаси сафида Европа чемпионати доирасида Финляндияга қарши ўйинда ҳушидан кетганидан бери майдонга қайтмади. Кейинроқ футболчи "Интер" билан шартномани бекор қилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар