Эрик Тохир: "Верона"га қарши ўйинда уч очко олишимиз зарур"

Aziz Tukhtamuradov
8 ноя 2014, 23:18
"Интер" президенти Эрик Тохир "Верона"га қарши 11-тур ўйини олдидан жамоасидан фақат ғалаба кутаётганлигини айтиб ўтди.
"Жамоанинг навбатдаги уч ўйинида очколар йиғиб олишини кутяпман. "Верона"га қарши ўйинда уч очко ишлаб олишимиз мумкин. Чунки, кейинги ўйинлар "Милан" ва "Рома" жамоаларига қарши бўлади. Ушбу ўйинларда қўлга киритилган очколар биз учун мавсум давомида катта стимул вазифасини ўтайди", - дейди Тохир.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net