Эрик Тохир "Сан-Сиро"ни фақат "Интер"нинг стадиони бўлишини истамоқда

Aziz Tukhtamuradov
25 сен 2014, 20:30
"Интер" президенти Эрик Тохир ва "Милан" вице-президенти Барбара Берлускони бугун "Сан-Сиро"нинг келажагини муҳокама қилиш учун учрашадилар.

Икки Милан жамоасининг раҳбарлари стадионни 2015/16 йилги мавсумнинг Чемпионлар Лигаси финал ўйинига тайёрлаш масаласини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, маълум бўлишича, Тохир "Сан-Сиро"ни фақатгина "Интер"нинг стадиони қилиб олмоқчи.

"Милан" эса келажакда ўзи учун бошқа стадион қуради.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›