Эрик тен Хаг: "Бу ғалаба жамоанинг бирдамлигини кўрсатди"
24 сен 2023 15:30
Янгиликлар
Эрик тен Хаг: "Бу ғалаба жамоанинг бирдамлигини кўрсатди"
"Барчаси табиий. Албатта, ғалаба жуда муҳим эди. Яхши рақибларга қарши оғир сериялар ўтказдик, уларда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Бу ғалаба эса жуда муҳим бўлиб турганди.
Менга жамоавий руҳ ёқди, ҳар бир футболчи охиригача курашди. 11 футболчи ҳимояда ўйнади, 11 киши ҳужумга ўтди. Барча бир-бирини қўллаб турди.
Кўп нарса бизга қарши бўлди, жароҳатдан тортиб, қарорларгача. Бу Мерфи қонуни - ҳамма нарса Сизга қарши ишлайди. Бироқ курашишда, ҳолатни ўзгартиришда давом этиш керак. Бу ғалаба орқали кийим алмаштириш хонасидагилар бирдам эканлиги кўринди.
Ҳар бир учрашувдан яхши ҳолатларни оляпмиз, аммо ғалабалар учун барқарорлик керак. Эванс зўр пас берди, Брунунинг ҳаракати ҳам, зарбаси ҳам такрорланмас бўлди. Ўтган мавсумда биз қуруқ ўйинлар бўйича етакчи бўлгандик. Ҳимояда жуда тартибли ва ўз қонунларимизга кўра ҳаракатлангандик. Агарда шундай ўйин кўрсатсак, "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаш барча учун оғир бўлади", - деди тен Хаг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар