Эрик Байи МЮдаги юқори рақобатдан мамнун

Tolibjon Qosimov
7 окт 2017
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи жамоадаги юқори рақобат ҳақида гапириб ўтди.

"Рақобат биз учун, жамоа учун, мураббий учун жуда ҳам муҳим. Биз доимо кучли бўлиб боришимиз керак, ахир ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Фил Жонс, Смоллинг ва Линделёф билан муносабатларим яхши. Назаримда, жамоамизда 4 нафар марказий ҳимоячи борлиги жуда яхши. Ҳаммамиз мураббий бизга берадиган имкониятдан фойдаланишга тайёрмиз", - деди Байи.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: United Review