UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  5 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

Эрен Дердийок: "Ўзимни тўлиқ жамоа ичида ҳис қилмоқдаман" Янгиликлар

Эрен Дердийок: "Ўзимни тўлиқ жамоа ичида ҳис қилмоқдаман"

"Пахтакор" сафида иккинчи голини уришга эришган Эрен Дердийок "Бунёдкор"га қарши баҳс ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ғалабадан жуда хурсандман. Рақибимиз чемпионатдаги кучли жамоалардан бири. Ўйинда ташаббусга эга бўлганимиз, имкониятлардан фойдаланганимиз янада хурсанд қилди. Жиззахдаги ўйиндан кескин фарқ қилди. Унда рақиб тўлиқ ҳимояга ётиб олганди, курашларга эътибор бериб, суръатни секинлаштиришга ҳаракат қилишганди. Ўшанда вазиятни тўғрилай олмадик, бироқ мазкур баҳсга барча жиддий тайёрланди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати яхши бўлганини кўриб турибмиз. 

Ҳамма майдонда бор кучини берди, ўша тушуниш ҳам яхши даражада бўлди. Жамоа учун курашишим зарур ва голимдан хурсандман. Ишим гол уриш, буни бажаришим керак. Жамоа менга ёрдам бермоқда. Мослашишга вақт керак бўлади. Тактика, футболчилар ва бу ердаги жамоаларга мослашиш зарур бўлди. Ҳозир мен чемпионат, рақиб ва жамоадошларимни биламан. Ҳозир барчаси жойида, яхши кетмоқда. "Пахтакор" учун кўпроқ фойда бера оламан деб ўйлайман. Ўзимни тўлиқ жамоа ичида деб ҳис қиляпман. 

Навбатдаги учрашувга ҳам шундай ҳозирлик кўришга интиламиз. Карантиндан кейин ғалабали биринчи қадамни ташладик. Биз ғалаба қозониш ва томошабоп ўйин кўрсатишни истаймиз, - дейди Дердийок.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика