UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Эрен Дердийок: “ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори” Янгиликлар

Эрен Дердийок: “ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори”

ОЧЛ 1-турида халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ягона вакилимиз “Пахтакор” барчага ғалабани тортиқ этди.

Биз эса кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувдан сўнг жамоанинг янги легионери, захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиришга ёрдам берган Эрен Дердийокнинг фикрларини тингладик.

“Ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин ўтди. Майдоннинг ҳолатини кўрдинглар, тўп олдинга силжимади. Шу сабабдан рақиб ҳам, биз ҳам қийналдик. Омад биз томонда бўлди, ишончли тарзда ғалаба қозондик.



Бундай мураккаб шароитда ўтган учрашувда энг муҳим нарса ғалаба ҳисобланади. Лекин, бирор нарса дейишим қийин. Майдон ҳолати яхши бўлганида ўз ўйинимизни яхшироқ кўрсатган бўлардик.

Шунга қарамай уч очко қўлга киритдик. Билсангиз, ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори саналади. Мавсумни ғалаба билан бошладик ва шу зайилда давом этишга ҳаракат қиламиз. Баҳснинг дастлабки 25 дақиқаси майдонга мослашишга сарфланди”, - деди Дердийок. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика