UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  3 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

EPL Manager: 11-тур шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: 11-тур шарҳи

Теглар :  АПЛEplmanager
championat.asia сайтида Англия премьер-лигасининг 11-тур шарҳи ва EPL Manager фентези-футболининг ҳафта якунлари.
"Борнмут" ва "Сандерленд" ўртасидаги ўйин (1:2) Дэвид Мойес учун клубдаги охирги баҳс бўлиши мумкин эди. Агар унинг жамоаси бу турда ҳам мағлуб бўлганида Мойес клубдан кетиши ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ унинг шогирдлари сафарда "Борнмут"ни таслим қилишди. Ҳисобни мезбонлар вакили Гослинг очди. Аммо Аничебе ва Дефо гол уриб Мойеснинг яна камида битта тур хотиржам ухлашини таъминлаб беришди.

"Бёрнли" ва "Кристал Пэлас" ўзаро ўйинда мухлисларга бешта гол тақдим этишди. Мезбонлар сафида Воукс, Гудмундссон ва Барнс ўзини кўрсатди, "бургутлар" сафида эса Уикхэм ва Бентеке ўз номини таблога ёздириб қўйди.

"Вест Хэм" бир маромда ўйнай олмаяпти. Бу сафар "болғаурарлар" ўз уйида "Сток Сити"ни қабул қилишди. Уэланнинг автоголи эвазига ҳисоб очилди, аммо кўп ўтмай меҳмонлар ҳужумчиси Кркичнинг урган голи жамоаларга бир очкодан тақдим этди.

"Вест Бромвич"ни йирик ҳисобда мағлуб этгач ва "Барселона" устидан иродали ғалабага эришган "Манчестер Сити" осонлик билан "Мидлсбро"ни енгиши тахмин қилинган эди (1:1). Пеп Гвардиола шогирдлари 43-дақиқада Агуэро томонидан урилган голи эвазига ғалаба қозонишлари мумкин эди, аммо 90-дақиқада де Рон тўп киритиб "шаҳарликлар"нинг фақат бир очко олишларига сабабчи бўлди.

"Челси" - "Эвертон" (5:0) ўртасидаги баҳс "аристократлар"нинг йирик ғалабаси билан якунига етди. Рональд Куман  жамоаси ҳимоячилари бу турга қадар яхши ўйнаб келаётганди, бироқ Антонио Конте бошчилигидаги "кўклар" Мартин Стекеленбург қўриқлаётган дарвозасига бешта гол уришнин уддасидан чиқишди. Азар дублга эришди, Маркос Алонсо, Педро ва Диего Коста бир мартадан ўзларини кўрсатишди.  

Турнинг марказий ўйинида Лондоннинг "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари (1:1) тўқнаш келишди. Мезбонларнинг ҳужуми, меҳмонларнинг ҳимояси жуда ҳам кучли ҳисобланади. Дастлаб ҳисобни "каннонирлар" Виммернинг автоголи эвазига олдинга чиқиб олишди, танаффусдан кейин Харри Кейн пенальтидан гол урди. Тенг ўтган баҳсдаги дуранг адолатли натижа бўлди.

"Ливерпуль" "Уотфорд"ни тор-мор этди (6:1). "Мерсисайдликлар" сафида Коутинью, Жан, Фирмино, Вейналдум ва икки марта Мане гол уришди. Меҳмонлар сафидаги ягона жавоб тўпи Янмат ҳисобига ёзилди. Ушбу ғалабадан сўнг рақобатчилари очко йўқотгани учун Юрген Клопп шогирдлари биринчи ўринга чиқиб олишди.

"Халл Сити" "Саутгемтон"ни мағлуб этди (2:1). Мезбонлар сафида Снодграсс ва Доусон гол уришди. "Сотон" сафида Остин ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Энди "тигрлар" 17-ўринга яқинлашиб олишди.

"Манчестер Юнайтед" ниҳоят чемпионатда ишончли ғалабани тантана қилди. Жамоа "Суонси"ни сафарда таслим қилди (3:1). Погбанинг голи ва Ибрагимовичнинг дубли баҳс тақдирини ҳал қилди. Ван дер Хорннинг Де Хеа дарвозасига урган голи фақат ҳисобни қисқартирди холос. 

"Лестер" ўз уйида "Вест Бромвич"ни мағлуб эта олмади (1:2), амалдаги чемпион хавфли зонага яқинлашиб олди. Мориссоннинг голига "тулкилар" Слиманининг голи билан жавоб беришди, аммо Филлипс гол уриб меҳмонларга ғалаба келтирди.

eplmanager.com сайтида IPro лига ўз якунига етди, унда Ўзбекистонда тузилган "Arteam" жамоаси ғолиб бўлди (304 очко). Қолган иккита ўрин соҳиби ҳам айнан ўзбекистонлик - "ANDIJON 3125" (287) ва "Ahror BEK" (281).

Кучли ўнликка Ўзбекистондан бешта, Камбоджадан битта, Малайзиядан битта ва Индонезиядан учта жамоа кирди.


Турнинг энг яхши футболчилари:
1. Sadio Mané (LIV) 13 очко
2. Eden Hazard (СHE) 13 очко
3. Roberto Firmino (LIV) 12 очко
4. Pedro (CHE) 12 очко
5. Marcos Alonso (CHE) 12 очко

Супер-капитан этиб тайинланган Топ-10 футболчилар:
1. Sergio Agüero
2. Philippe Coutinho
3. Diego Costa
4. Eden Hazard
5. Alexis Sánchez
6. Kevin De Bruyne
7. Roberto Firmino
8. Ilkay Gündogan
9. Romelu Lukaku
10. Zlatan Ibrahimovic
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика