

"Элит ОЧЛ клуб учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Умид қиламанки, ҳаммамизни қувонтирадиган натижаларга эришамиз.
Турнирда иштирок этиш олдидан ҳаяжоним жўш урмоқда. Шубҳасиз, чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз. Умид қиламанки, илгари ушбу совринни қўлга киритган жамоадошларим билан бирга кубокни бошим узра юқори кўтаришга муваффақ бўламан", – деди 23 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашув 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.



