Энрике: "Дунёнинг энг яхши футболчиси - Месси. У бошқалардан бир поғона юқори"

Aslanov Jasurbek
11 сен 2018, 16:51
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Хорватияга қарши бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Хорватия терма жамоасида Модрич ва Ракитични ажратиб кўрсатган бўлардим. Бу футболчилар ажойиб ўйин намойиш этишмоқда ва индивидуал совринга лойиқ. Бироқ мендан жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши футболчиси ким деб сўрашса, Месси деб жавоб берган бўлардим. У қолганлардан бир поғона юқорида.

Хорватларга қарши қандай схема ва таркибда ўйнашимиз ҳақида айтмайман, чунки Даличга ёрдам беришни истамайман. Бу жамоа футболчиларининг бўйи баланд. Улар яхши ҳимояланишади ва ҳужумда бир бутун бўлиб ҳаракатланишади" - дейди Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo