

"Бу ғалаба орқали биз чемпионликни нақд қилдик, деса бўладими? Йўқ. Лига 1да ҳали ҳеч нима маълум эмас. Беш кун аввал биз бор йўғи 5 очколик фарқ билан олдинда эдик", - деди Луис Энрике.
Таъкидлаб ўтамиз, Франция чемпионатида 16 ўйинда 40 очко билан ПСЖ етакчи, 1 та кам учрашув ўтказган "Марсель" ва ўйинлари сони тенг "Монако" ҳисобида 30 очкодан бор.



