Энрике: "Барселона"да энг яхши ҳужум, "Атлетико"да эса энг яхши ҳимоя бор"

Aslanov Jasurbek
22 сен 2016, 10:30
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Атлетико"га қарши Испания чемпионати 5-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бу футбол. Учрашув натижасини майда деталлар аниқлаб берадиган ўйинлар ҳам бўлиб туради. "Барселона"нинг ўйинини ҳисобга олсак, биз бу учрашувда ғалабага муносиб эдик, аммо футболда бу етарли бўлмаслиги мумкин. Бизда бир нечта голли имкониятлар бўлди, аммо "Атлетико" гол уришимизга йўл қўймади. Жамоамизда энг яхши ҳужум, "Атлетико"да эса энг яхши ҳимоя бор.

Мессининг жароҳатига келадиган бўлсак, у майдонни тарк этганида, вазият "Барселона" учун оғирлашди" - дейди Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›