UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  1 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  1 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  12 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2

Энг шов-шувли трансфер - Анвар Бердиев "Бунёдкор"да! Янгиликлар

Энг шов-шувли трансфер - Анвар Бердиев "Бунёдкор"да!

2 август куни сайтимизга “Сизнингча, давралар оралиғидаги энг шов-шувли трансфер ким бўлди?” мазмунида сўровнома ташкил қилгандик.
Орадан беш кун ўтиб сўровнома натижаларини беришга қарор қилдик. Натижаларга тўхталишдан олдин шов-шувли трансферга номзодларни яна бир бора келтириб ўтсак.

1.   Анвар Солиевнинг “Бунёдкор”дан “Пахтакор”га ўтиши
2.   Зайниддин Тожиевнинг “Локомотив”дан “Нефтчи”га ўтиши
3.   Анвар Бердиевнинг “Нефтчи”дан “Бунёдкор”га ўтиши
4.   Илҳом Суюновнинг “Пахтакор”дан “Локомотив”га ўтиши

Шу пайтгача ушбу сўровнома бўйича жами 191та овоз келиб тушди. Энг кўп овозни Анвар Бердиев трансфери тўплади. Ушбу ўтишга 65 нафар мухлис овоз берган. Зайниддин Тожиевнинг “Нефтчи”га ўтиши 47та овоз билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Анвар Солиев трансфери 40та овоз тўплаб учинчи ўринга тушди. Ва ниҳоят, Илҳом Суюновнинг “Пахтакор”дан “Локомотив”га ўтиши 39та овоз йиғди.

Сўровнома натижалари:
Анвар Бердиев (Нефтчи - Бунёдкор) 65
Зайниддин Тожиев (Локомотив - Нефтчи) 47
Анвар Солиев (Бунёдкор - Пахтакор) 40
Илҳом Суюнов (Пахтакор - Локомотив) 39  
Жами: 191 овоз. Сўровнома 2 август куни киритилган.

Кўриб турганингиздек, Анвар Бердиевнинг “Нефтчи”ни тарк этиб “Бунёдкор”га йўл олишини аксарият ўқувчиларимиз энг шов-шувли трансфер сифатида қайд этишган. Қашқадарёлик ҳужумчи бундан буён янги жамоасида 29-рақам остида тўп суради. Анвар Бердиевнинг “Бунёдкор”да қанчалик яхши ўйнаб кетишини вақт кўрсатади.
 
Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика