Эндрю Робертсон “Ливерпуль” тарихига кирди

Eldor Akmurzayev
31 мар 2019
АПЛнинг 32-тури доирасидаги “Ливерпуль” – “Тоттенҳэм” баҳсини асосий таркибда бошлаган Эндрю Робертсон 16-дақиқада Роберто Фирминога тўпни аниқ ошириб бериши натижасида бразилиялик футболчи дарвозани ишғол қилди.

Мазкур вазиятда ўз ҳисобига голли узатмани ёзиб қўйган Робертсон “қизиллар” тарихида бир мавсум давомида энг кўп голга (9та) ҳаммуаллифлик қилган ҳимоячига айланди. 

Қайд этиш жоизки, Англия чемпионати тарихида фақатгина икки нафар ҳимоячи (Лейтон Бэйнс ҳамда Энди Хинчклиффа) “Ливерпуль” аъзосидан кўпроқ голга (11та) ассист бўлган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta