Эндрик "Реал"га ўтганига муносабат билдирди
16 дек 2022 10:29
Янгиликлар
Эндрик "Реал"га ўтганига муносабат билдирди
"Палмейрас" ҳужумчиси Эндрик "Реал"га ўтиши расман ҳал бўлгани ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Мен Бразилиянинг энг буюк клуби, Жанубий Америка чемпиони, Жаҳон чемпиони ва менинг қалбимда сақланиб қоладиган "Палмейрас"га ким бўлишим учун зарур бўлган ҳамма нарсани бергани учун миннатдорчилик билдираман. Орзуларимга эришишимга ёрдам берганингиз ҳамда менинг хоҳишим ва оиламнинг бошқа орзуларни амалга ошириш истагини ҳурмат қилганингиз учун раҳмат. "Реал"га ўтгунимча ўзимни "Палмейрас"га бағишлашда давом этаман: бундан ҳам кўпроқ голлар, ғалабалар, унвонлар ва мухлисларимиз учун қувонч онлари", – деди Эндрик "Палмейрас" расмий сайтига.
16 ёшли футболчининг трансфери "Реал"га 72 миллион еврога тушди. Аммо ёш чекловлари туфайли Эндрик Мадридга фақат 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар