UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Эндрик — "Палмейрас" сафида гол урган энг ёш футболчи Янгиликлар

Эндрик — "Палмейрас" сафида гол урган энг ёш футболчи

Бразилиялик юлдуз Эндрик сешанба куни "Паранаэнсе"га қарши баҳсда гол урди.

Шу тариқа у клуб тарихида гол урган энг ёш ўйинчига айланди. 16 ёш 3 ой-у 4 кунлигида ўзининг профессионал фаолиятидаги илк тўпини киритган Эндрик жамоанинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари Эйтор томонидан 1916 йилда 16 ёш 11 ой ва 14 кунлигида қайд этган рекордини янгилади. 

"Реал" ва ПСЖнинг нишони, деб қаралаётган Эндрикнинг ўзи ушбу натижаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Бу гол мен уйда ва "Палмейрас"дан ташқарида қилган меҳнатим натижасидир. Биз ҳали ҳам ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Олдинда бизда финаллар бор, давом этамиз. Оёғимиз ердан узилгани йўқ ва камтарлик билан ишлашда давом этамиз". 

Ёш иқтидор эгаси асосий жамоа сафида 4 та ўйинда иштирок этди ва у ҳали камчиликларини бартараф этиш учун жуда кўп ишлаши кераклиги айтди ва қуйидагича қўшимча қилди: 

"Мен учун ҳали ҳаммаси жойида эмас. Кўп машғулот ўтказишим керак ва яхшилашим зарур бўлган кўпгина камчиликларим бор. Қаттиқ ишлашим зарур. Одамлар менга ишонишларини истайман ва шунга ҳаракат қиламан".

Сешанба кунги 3:1 ҳисобидаги ғалаба лига пешқадами "Палмейрас"ни чемпионлик учун яна бир қадам яқинлаштирди. Улар чемпионат якунига 4 тур қолганда энг яқин таъқибчиси "Интернасьонал"дан 13 очко олдинда бормоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика