UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  1 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  8 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7

Энди "СА"да пайшанба мухлисларники! Янгиликлар

Энди "СА"да пайшанба мухлисларники!

Бугунги кунга келиб сайтни 20 000 минг ва ундан ортиқ ўқувчи доимий тарзда кузатиб келмоқда.
Кун сайин стадионларимиз ҳувиллаб кетаётган бир пайтда ОАВда ишлаш ҳам қийин бўлиб боряпти. Ишқилиб сайтларни ҳам куни стадионларимизнинг ҳолига тушиб қолмаса бўлгани. Футбол аввало мухлис учун ўйналади. Фақат бизда бу тушунчага кичик ўзгартириш киритилгандек. ОАВнинг асосий вазифаси масъулиятни тўлиқ хис қилмаётган "мутахасисслар"ни қўзғатиш. Бунинг учун мухлисларни ёрдамга чақирамиз.

Бугундан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни сайт ўқувчилар учун минбар сифатида тақдим этилади. Шу куни сайтнинг электрон манзилига келиб тушадиган энг сара фикрлар, исботга эга маълумотлар эълон қилинади.

Бугунги кун ўқувчиси олий лига инқирозида асосан етакчи жамоаларни сабаб қилиб кўрсатадилар. Аслида ҳам шундайми, шундай бўлса, нима учун қуйи ўринларда бораётган жамоаларимиз тегишли жойларга арз қила олмайдилар? Биласизми, нега? Жавобини Сизга мен айтай, улар ҳам кам бўлмаган хато ишларни қилишяпти. Ишонаверинг, ҳар бир клубнинг асл ҳолатини очиқ намоён қиламан десангиз, олий лигада жамоа қолиши керак эмас. Кўплаб жамоаларни ОАВ назаридан четга қолаётгани эвазига, у ердаги раҳбарларнинг "кўланкаси майдон"! Мухлислар наздида фақатгина ҳакам уларни жамоасини мағлуб этяпти. Аммо ҳақиқатни кўра биладиган ўқувчилар ҳам етарлича топилади. Баъзи клубларга оид хабарларда ўқувчилар, асл айбни ўзларидан қидиришни ҳам биладилар. Айнан мана шундай бетараф фикрлай оладиган мухлислар учун, сайтимиз эшикларини очиқ деб эълон қиламиз.

Бу пайшанба кунидан ўрин олган биринчи лойиҳамиз. Иккинчи лойиҳа учун ҳафтанинг душанба куни ўртага мавзу ташланади. Шу мавзу юзасидан ўқувчи "Ҳа" ёки "Йўқ" кўринишида жавоб беради.

Илк мавзу шундан иборат:

- Олий лига жамолари сонини оширишга қандай қарайсиз?

Бу илк савол бўлиб, унда ўқувчи ўзининг шахсий фикрини, имкон қадар барча жиҳатларни инобатга олиб ёзиши лозим. Юзаки фикрлар инобатга олинмайди. Танқидий ва таҳлилий, очиқ мулоқотга туртки бўладиган фикрлар барча учун қизиқ бўлади.


Лойиҳа ҳафта сайин ривожланса, ўқувчиларнинг фикри мукаммаллашиб бораверади. Сизга бир нарсани айтишим мумкин-ки, ишонаверинг бизни ўқишади. Ёзганларингиз беҳуда кетмайди. Демак, "СА"да пайшанба тўлалигича мухлисларники.

Тайёрмисиз, asia@championat.asia электрон манзилига хат ёзинг ёки қуйидаги "ХАТ ЮБОРИШ" манзили орқали юборинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика