UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  1 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  36 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Энди ҳаммамиз "бўри"га айланамиз Янгиликлар

Энди ҳаммамиз "бўри"га айланамиз

Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши Италия А сериясига бўлган қизиқишни янада орттирди.

Шомуродов мавсумолди ўртоқлик учрашувларида ўзини жуда яхши кўрсатяпти ва ўйлаймизки, А серия баҳсларида ҳам голлар уриб, "Рома"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади.

Италияда янги мавсум 21 августдан старт олади. 22 август куни "Рома" ўз майдонида "Фиорентина"ни қабул қилади. Бўлажак мавсумга римликлар Жозе Моуриньо қўл остида қизғин ҳозирлик кўришмоқда. 

Бир неча кун олдин Телеграм каналимизга "Италия А сериясининг янги мавсумида қайси жамоага мухлислик қиласиз?" мазмунида сўровнома қўйгандик. Бунда катта устунлик билан "Рома" ютиб чиқди. 72 фоиз мухлис "Рома"ни танлаган бўлса, 12 фоиз иштирокчи "Ювентус" вариантида тўхталган. 

"Милан" ишқибозлари 8 фоизни, "Интер" мухлислари эса 4 фоизни ташкил этди. "Лацио" билан "Аталанта" 1 фоиздан овоз тўплади. Шунингдек, 2 фоиз иштирокчи бошқа жамоа вариантини белгилаган. 

Кўриниб турибдики, сайтимиз ўқувчиларининг катта қисми бу мавсум Элдор Шомуродов жамоаси "Рома"га мухлислик қилади. Бошқача айтганда, энди ҳаммамиз "бўри"га айланамиз. 

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика