Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025, 12:20
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Лига чемпионлари доирасидаги "Барселона"га қарши ўйин (3:0) ҳақида фикр билдирди.

Биринчи таймда каталонияликлар ҳимоячиси Рональд Араухо майдондан четлатилган эди.

"Биз ҳатто 11га 11да ҳам яхши ўйнадик. Биласиз, "Барса" тўп билан ўйнашда ўзини жуда эркин ҳис қилади, лекин тўпчиз унчалик эмас.

Биз имкониятлар изладик, голлар урдик, уч марта урган голларимиз бекор қилинди. Яна кўп вазиятлар ҳам бўлди.

Ўйиндан кейин футболчиларга энг муҳими – тикланиш кераклигини айтдим. Жума кундан эътиборан эса диққатни "Арсенал"га қаратиш лозим.

Импульсни сақлаб қолишимиз керак. Ўйинларни ютиб турганда тикланиш анча осон", – деди Мареска.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports