Энцо Мареска: "5та голдан мамнунман"

Mirjalol Normatov
5 дек 2024
АПЛнинг 14-тури доирасида "Саутгемптон" майдонидаги йирик ғалабадан сўнг "Челси" бош мураббийи Энцо Мареска фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйинда жамоангиз 10та гол уриши мумкин эди. 5та голдан мамнунмисиз?

- Ҳа, бешта голдан мамнунман, бироқ дастлабки 10-15 дақиқаликдаги ўйинимиздан эмас. Ўшанда бизда муаммолар кўзга ташланди. Чунки биз юқори прессинг қилиш ва рақиб билан ёнма-ён футбол ўйнашни режа қилгандик, лекин дастлабки 15-20 дақиқа мобайнида бундай қила олмадик. Рақибдан тўпни олиб қўйишимиз жуда қийин бўлди.

Якунда барчамиз бор кучимиз билан ўйнаб, ишни осонроқ битирдик. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, лекин 5та гол ҳам етарди, - деди "Челси" устози.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football.london