

“Албатта, футболдаги келажагим ҳақида ўйлашга мажбурман. Аммо мен бирор клуб билан шартнома имзолаганим йўқ. Бор диққат-эътиборим амалдаги мавсумга қаратилган. Биз АПЛда мавсумни иккинчи ўринда якунлашни истаймиз. Жамоамиз аллақачон ЕЧЛнинг чорак финалида ва биз янада олға интилишни истаймиз. Бор эътиборим шунга қаратилган. Агентим барча музокараларни тўхтатиб қўйди. Мен фақат футбол ҳақида ўйлайман”, — дейди Жан.



