Эмре Жан “Боруссия” аъзосига айланди
31 янв 2020 23:36
Янгиликлар
Эмре Жан “Боруссия” аъзосига айланди
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Эмре Жан Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафини тўлдирди.
Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Дортмундликлар сафида 26 ёшли футболчи ижара асосида тўп тепади. Клублар ўртасидаги келишувга кўра, “Боруссия” кейинчалик футболчини трансфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олиши мумкин.
“Жамоа юқори потенциалга эга. Бу жамоага ёрдамим тегишига ишончим комил. Доим Дортмунд жамоасига “симпатиям” бўлган. Бутун дунёга машҳур дортмундлик фанатлар қаршисида майдонга чиқишни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, дея ўз фикрини билдириб ўтди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Жан “Бавария” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида “Байер” ва “Ливерпуль” сафида тўп тепган. 2018 йилда футболчи эркин агент сифатида “Ювентус”га келиб қўшилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар