Эмилиано Саланинг икки яқин инсони вафот этди
26 апр 2019 23:25
Янгиликлар
Эмилиано Саланинг икки яқин инсони вафот этди
Шу йилнинг 21-январь санасида Нант шаҳридан Кардиффга учган аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала авиаҳалокат туфайли 28 ёшида вафот этади.
У 29 январь куни «Кардифф» сафида «Арсенал»га қарши ўйнаши керак эди. Саланинг трансфери «Кардифф» учун рекорд суммага айланган.
Аргентиналик футболчи Уэлс клуби билан келишувга эришиб, «Нант»даги собиқ жамоадошлари билан хайрлашиш мақсадида Францияга келган ва шу билан самолётда учувчи билан ортга қайтган. Бироқ, манзилга етиб бора олмаган.
Бугун эрта тонгда Саланинг отаси Орасио Сала юрак хуружи натижасида 58 ёшида оламдан кўз юмгани маълум бўлди.
Шунингдек, футболчининг энг яқин дўсти Себастьян Рабеллино ўтган ҳафтада автоҳалокат туфайли 24 ёшида ҳалок бўлгани ҳам аниқланди. У маҳаллий "Сан-Мартин-де-Прогресо" клуби сафида фаолият олиб борар эди.
Фикрлар