Эмилиано Мартинес: "Олтин тўп"ни ким ютишини ҳаммамиз биламиз"

Sherzod Nurmatov
17 сен 2023, 16:51
"Астон Вилла" ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси яна "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ишонч билдирди.

"Олтин тўп"ни ким қўлга киритишини ҳаммамиз биламиз – бу дўстим Месси", – деди Мартинес АПЛ 5-турида "Астон Вилла"нинг "Кристал Пэлас" устидан қозонган ғалабасидан (3:1) сўнг берган интервьюсида.

Ушбу ёзда Месси MLS'да қатнашадиган "Интер Майами" билан шартнома имзолади. 36 ёшли аргентиналик футболчи жамоаси сафида 11 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 2023 йилнинг 30 октябрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›