

Барча кутганидек, бу ЖЧ-2022 финали сўнгги дақиқасида Франция термаси ҳужумчиси Рандал Коло-Муанининг қайтарилган зарбаси бўлди.
"Ўша вазиятда тўп менга тегишини ич-ичимдан дуо қилдим. Чап қўлимни ташлаб, яқин бурчакни ёпдим. Ўша вазиятда тўпдан қўрқмай, рақибга қараб тургандим. Тўп дарвозага кирмаслиги учун исталган жойим билан қайтаришга тайёр эдим. Менимча, бу фаолиятимдаги энг зўр сейв", - деди посбон.



