

“Жуда хурсандмиз. Менимча, жамоа муносиб курашди. Биринчи таймда бизга қийин бўлди, аммо рақиб ҳам кўп вазиятлар ярата олмади.
Гол туфайли ўзимизга бўлган ишончи ортди. Иккинчи голимиз қойилмақом урилди, ўша пайт уч очко бизники бўлишини ҳис қилдик.
Қоидага кўра, сафарда уйдагидан кўра кўпроқ ҳимояланишингиз керак. Ўйинни назорат қилишимиздан келиб чиққан ҳолда жамоа тузишимиз лозим. Ҳимояда кучли эдик ва ғолибликка интилдик.
“Шпорлар”да вазиятлар кўп бўлмади, аммо улар ҳужумда нимадир қилишга уринишди. Робин Ольсен бугунги ўйинни “қуруқ” ўтказди. Бизда нафақат Эмилиано Мартинес, балки Ольсен ва бошқа яхши ўйинчилар ҳам бор”, дейди Эмери.



