Эмери ўйинчилардан "Арсенал"га сардор танлашни сўради

Alisher
26 сен 2019, 18:36
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери футболчиларидан сардорликка муносиб деб билган жамоадошини ёзиб беришларини сўради.

"Биз ҳаммамиз овоз бердик. Энди кўрамиз, ким сардор бўлади. Жамоа шунчаки номларни ёзиб берди ва мураббийга берди", - дейди Холдинг.

"Арсенал"ни ёзда бир неча сардор футболчилар тарк этишди. Булар Лоран Косельни, Аарон Рэмзи ва Петр Чехлардир.

Бундан ташқари, Месут Ўзил жуда ҳам кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Германиялик футболчи "Ноттингем"га қарши ўйинда захирага олинди ва сардорлик боғичини Холдингга ташлаб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: FourFourTwo