Эмери - Неймарнинг "Реал"га трансфери ҳақида: "Буни Пересдан сўранг"

Mirjalol Normatov
17 мар 2018, 10:55
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери Неймарнинг "Реал"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

"Бу ҳақда матбуот анжуманларида 30 бора гапирганман. ПСЖ ва Неймар ўртасидаги муносабатлар жуда яхши.

Неймар "Реал"да? Бу ҳақда Флорентино Пересдан сўранг", - деди Эмери.

Неймар бу мавсум Франция чемпионатида 20 учрашув ўтказиб, 20 гол киритди ва 16 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca