

"Ушбу учрашув доимо буюк бўлиб келган: олдин ҳам, ҳозир ҳам, кейин ҳам.
Испаниядалигимда ҳам МЮ - "Арсенал", "Арсенал" - МЮ учрашувини томоша қилардим ва доимо ўйин кескин кечарди. Эртага кечаси ҳам шундай ўйин бўлади деб ўйлайман.
Биз ўйинларда кўп нарсаларга эришишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Футболчилар навбатдаги баҳсни интиқлик билан кутишяпти ва улар 3 очко учун ўйнашади.
Сульшер тажрибали ва клубни идеал тарзда билади. У юқори даражада рақиблик қилишни эплай олади. Унинг вазифаси ҳам биз каби - барқарорликка эришиб, кучли тўртликка кириш", - деди Эмери.



