Эмери мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатди – ундан "Good ebening"ни айтишни сўрашди. У "Арсенал"да матбуот анжуманини шундай бошлаган

Alisher
1 авг 2022, 16:04
Эмери унинг устидан кулган мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатди.

Олдин "Арсенал"да ишлаган "Вильярреал" мураббийи "Саутгемптон" (2:1)га қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг дастхатлар улашди.

Ўша пайтда унга маҳаллий мухлислар мурожаат қилишди. Улар сўрашди: "Унаи, good ebening дея оласизми?". Мухлислардан бири буни бир неча бор такрорлади. Эмери унга қаради ва гапирмасдан, ўрта бармоғини кўрсатди.

Эмери "Арсенал"да ишлаган пайтида мухлислар ва медиа тез-тез унинг талаффузини муҳокама қилишарди. У матбуот анжуманини тез-тез "Good Evening" (хайрли кеч) ибораси билан бошларди, аммо унинг акценти сабаб бу сўз "Good ebening"га ўхшаб чиқарди.

Шу сабаб ижтимоий тармоқларда мухлислар Эмерининг устидан кулишарди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›