Эмери фаолиятида илк бор Гвардиолани мағлуб этди

Aziz Tukhtamuradov
7 дек 2023
Унаи Эмери мураббийлик фаолиятида илк бор Гвардиоладан устун келди.

"Астон Вилла" АПЛ доирасида "Манчестер Сити"ни мағлуб этди (1:0).

Жамоалар мураббийлари Унаи Эмери ва Хосеп Гвардиола учун бу ўзаро 14-тўқнашув бўлди. 

Бунгача ўтказилган ўзаро ўйинларнинг 9 тасида Гвардиола ғалаба қозонганди, 4 тасида эса дуранг қайд этилган. 

Маълумот учун, бунгача Эмери "Валенсия" ва "Арсенал"ни бошқарган. Гвардиола эса "Барселона" бош мураббийи сифатида ҳам Эмери билан тўқнаш келган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Transfermarkt