

Испанлар "Энфилд"да бўлиб ўтган илк учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
“Эртага биз мукаммал ўйин кўрсатишимиз керак. Мухлисларга бундай вазифани амалга оширишимизда ёрдам беришларини ва уйиндан завқланишларини истаймиз. Қўллаб-қувватлаш ҳар доим муҳим рол ўйнайди. Биз шу босқичдамиз ва финалда ўйнашни хоҳлаймиз”, - деди Эмери матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" бундан олдин фақат 2005/06 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг ярим финалида ўйнаган. Ўшанда "сариқ сув ости кемаси" Англиянинг бошқа жамоаси - "Арсенал" тўсиғидан ўта олмаганди.



