UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  8 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2

Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди Янгиликлар

Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди

Бугун Элит ОЧЛ 7-тур беллашувларига якун ясалади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлди. Унда мезбонлар Сассининг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. "Пахтакор" эса ўйинни бирорта аниқ зарба бермаган ҳолда якунлади. Энди "шерлар" плей-оффга чиқиш учун сўнгги турда Тошкентда "Ал Садд"ни енгиши ва қолган ўйинларга қараб ўтириши керак бўлади.

ЯНГИЛАШ

Аль-Гаррафа

Фержани Сасси - 39'

AFC Champions League Elite West . 7-тур

04/02/2025, 21:00

0
:
1
Тугади

Пахтакор

45'
90'
21'  Seydou Sano
28'  Фержани Сасси
39'  Фержани Сасси
39'  Ясин Брахими
51'  Хоселу
74'  Matias German Nani
80'  Ahmed Al Ganehi (Yohan Boli)
90'  Фабрисио Диас
90'  Ясин Брахими (Rabh Boussafi)
90'  Хоселу (Мохаммед Мунтари)
24'  Bashar Resan
68'  Игорь Сергеев (Браян Риаскос)
68'  Abdurauf Buriev (Diyor Kholmatov)
68'  Bashar Resan (Otabek Jurakuziev)
85'  Достонбек Хамдамов (Ulugbek Khoshimov)

Элит ОЧЛ

7-тур

04.02.2025, 21:00

"Тани Бин Жассим стэдиум", Қатар

"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

Голлар: Ф.Сасси 39

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Австралия)

Ёрдамчилар: Антон Шчетинин, Эшли Бичам (иккиси Австралия)

Тўртинчи ҳакам: Жонатан Баррейро (Австралия)

"VAR" ҳаками: Шон Эванс (Австралия)

"VAR" ҳаками ёрдамчиси: Бен Абрахам (Австралия)

"Ал Гарафа": 15.Серхио Рико, 2.Абдуллоҳ Юсуф, 8.Ясин Браими (26.Рабеҳ Буссафи, 90+3), 9.Хоселу (3.Муҳаммад Мунтари, 90+3), 24.Арон Гуннарссон, 29.Фабрисио Диаз, 31.Фержани Сасси, 32.Матиас Герман Нани, 42.Сейду Сано, 80.Аҳмед Ал Ганеҳи (11.Йоҳан Боли, 80), 99.Жамал Ҳамед Майор.

Захира: 18.Халифа Абабакар, 40.Клауде Амине Лекомт, 12.Ҳамид Исмоил Халифа, 17.Амро Сураг, 21.Саифелдин Ҳассан Фадлалла, 23.Ассим Мадибо, 25.Ибраҳим Тамер Холид, 44.Ясир Ҳамид, 71.Жассим Ал Зарра.

"Пахтакор": 19.Жонатан Луиз, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17.Достон Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 85), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев (8.Диёр Холматов, 68), 37.Игорь Сергеев (94.Брайан Риаскос, 68), 45.Башар Ресан (30.Отабек Жўрақўзиев, 68), 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 1.Никита Шевченко, 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: С.Сано 21, Ф.Сасси 28, Хоселу 52, М.Нани 74, Ф.Диаз 90+2 - Б.Ресан 24



Учрашув якунланди. "Шерлар" кейинги босқичга чиқиш вазифасини қийинлаштириб юборишди.

90+1 - Риаскоснинг бош билан зарбаси сал ўхшамади.

87 - Хоселу узоқдан қайчи услубида зарба бериб кўрди, ноаниқ.

85 - Ўзгариш: "Пахтакор" сафида Ҳамдамов ўрнига У.Ҳошимов тушди.

75 - Ҳамдамовнинг жаримадан тепган тўпини мезбонлар қайтариб юборишди.

68 - "Пахтакор"да ўзгаришлар: Сергеев ўрнига Б.Риаскос, Ресан ўрнига О.Жўрақўзиев ва Бўриев ўрнига Д.Холматов туширилди.

Йўқ, гол эмас. Хоселу офсайдда бўлиб чиқди ва мезбонларнинг голи бекор қилинди. 

64 - ГОЛ! Хоселу боши билан тўп киритди ва ҳисобни жамоаси учун ишончли кўринишга келтирди - 2:0.

- Педру Морейра ўзгаришларни амалга оширмаса "Пахтакор" кескин хавфли вазият ярата олмаяпти. Балки, ўзгаришлар ёрдам берар.

Иккинчи бўлимга старт берилди.



Танаффус!

45 - "Пахтакор" катта куч билан олдинга ўтмоқда, меҳмонлар танаффусгача гол уриб олишмоқчи.

39 - ГОЛ! Мезбонлар сардори Фержани Сасси ҳисобни очди. Браимидан ассист - 1:0.


"Пахтакор" бошланғич таркиби.


33 - Мезбонлар футболчиси Жонатан Луиз тўпни қўли билан ўйинга киритмоқчи бўлганда бурнини суқиб келди ва "насибаси"ни олди)

28 - Сариқ, мезбонлар сардори Сасси бош ҳакамга кескин эътирозлари учун огоҳлантирилди.

25 - Уҳҳ, Браимининг қийин ва аниқ зарбасидан кейин янги дарвозабон Жонатан Луиз чиройли сейвни ижро этди.

24 - Сариқ, Башар Ресан шарт бўлмаган жойда ўзига сариқ карточка сўраб олди.

21 - Сариқ, Фламарионни очиқчасига чалгани учун Сейду Сано огоҳлантирилди.

19 - Ўйин анча тенглашиб қолди, мезбонлар стартда катта куч билан ҳужумга ўтишганди.

13 - Жамал Майорнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

11 - "Шерлар" биринчи бурчак зарбасига эга бўлишди.

- Ҳозир Ҳамралиев ўнг қанот ҳимояда, Абдумажидов эса марказий ҳимояда ўйнамоқда.

3 - "Ал Гарафа"дан навбатдаги хавфли ҳужум, Арон Гуннарссоннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Рақиб сафида Ясин Браими жуда кўп бош оғриғи бўлмоқда дастлабки дақиқаларда.

1 - Уҳҳ, мезбонлар дастлабки дақиқадаёқ голли вазият яратишди. Браимининг пасидан кейин Хоселу "Пахтакор" дарвозабони қаршисида ёлғиз қолди ва ноаниқ зарба берди.

- Алиризо Фағоний хуштагини чалди ва ўйин старт олди.

- Бугун тошкентликларни сардор сифатида Абдулла Абдуллаев майдонга бошлаб тушди.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. "Пахтакор" футболчилари икки хил комплект формадан битта ясашибди бугун, сабаби "Пахтакор"нинг шу формасининг шортиги ранги ҳам кўк, рақибда ҳам шортик кўк. Иккала жамоа бир хил рангли шортикда ўйнаши мумкин эмас. Бир амаллашибди хуллас)

- "Шерлар" устози Педру Морейра бугун 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланадиганга ўхшайди таркибга назар соладиган бўлсак. М.Абдумажидов ҳимоянинг ўнгида, Адҳамзода чапида, Абдуллаев ва Ҳамралиев марказида. Бўриев ҳамда Лукка марказий ярим ҳимояда, Ҳамдамов ўнг вингер, Ресан чап вингер, Фламарион ҳужумчи ортида ва Сергеев ҳужумда.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Пахтакор" Элит ОЧЛда кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун кураш олиб боради. "Шерлар" ғалаба қозонган тақдирда очколари сонини 7тага етказиб олади ва икки Эрон жамоаси "Истиқлол" ҳамда "Персеполис"ни қувиб ўтган ҳолда 7-поғонага кўтарилади.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика