UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  20 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  19 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Элгужа сочидан воз кечишга ваъда берди Янгиликлар

Элгужа сочидан воз кечишга ваъда берди

"Қизилқум"нинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили сайтимизга эксклюзив интервью берди.

Айни пайтда Суперлигада ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб футбол ишқибозларининг меҳридан жой олишга улгурган Григалашвили нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхши инсон ва суҳбатдош эканлигига гувоҳи бўлдик.

Элгужа агарда йил якунларига кўра Суперлигада энг яхши футболчи деб топилса, унда грузиялик футболчи сочидан воз кечишга ваъда берди.

Элгужа Григалашвили Суперлигада йил футболчиси бўлган тақдирда сочини таги билан олдириб ташлайди.

"Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлишим жуда қийин иш. Чунки чемпионлик ёки юқори ўринлар учун курашаётган жамоа таркибида ўйнамайман. Бу номинацияда ғолиб чиқиш имконияти чемпионликни қўлга киритадиган ёки кучли жамоаларда ўйнайдиган футболчиларда юқорироқ. Лекин шунга қарамай энг яхши бўлиш учун ҳаракат қилиб кўраман. Энг яхши футболчи бўлишдан кўра тўпурарлар пойгасида қатнашиб кўриш нисбатан осонроқ. Айни пайтда буни уддаласа бўлади", - деди Элгужа Григалашвили.

Элгужа Григалашвили билан қатор мавзуларда суҳбат қурилди. Тез орада ушбу қизиқарли  суҳбатнинг матнли версияси ўқувчиларга тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" легионери Элгужа Григалашвили Суперлига тўпурарлар пойгасида 6та гол билан иккинчи поғонада бормоқда. Элгужа "Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвешдан битта кам гол урган.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика