

"Насаф" - "Бунёдкор" учрашувининг сўнгги дақиқасида Виктор Карпенконинг дарвоза томон йўллаган зарбасини бартараф этиш вақтида Элдорбек Суюнов оёғини қайириб олиб жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Дарвозабоннинг жароҳати қанчалик жиддийлиги ҳозирча маълум эмас. Элдорбек Суюнов эртага тиббий текширувдан ўтади ва шундан сўнг барчаси аниқлашади.



