UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  50 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  15 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Элдор Суюнов: "Белимдаги жароҳат безовта қилишни бошлади" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Белимдаги жароҳат безовта қилишни бошлади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" посбони Элдорбек Суюнов янги ташкил этилган олимпия терма жамоаси йиғинига таклиф этилганди.
Аммо иқтидорли дарвозабон машғулотларда кўриниш бермаяпти. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Суюновнинг ўзи билан боғландик.

- Бундан бир неча ой илгари, аниқроғи "Нефтчи"га қарши кечган баҳсда белимдан жароҳат олгандим. Ўша пайтда унчалик жиддий кўринмаганди. Афсуски бугунга келиб оғриқ кучая бошлади.

- Шунинг учун ОТЖ йиғинида иштирок эта олмаяпман. Бугун Тошкентга келиб шифокорлар қабулида бўлдим (суҳбат 27 декабрь куни бўлиб ўтган). Текширув натижаларидан сўнг шуниси маълум бўлдики, менга яна 10-15 кун машғулотда қатнашиш мумкин эмас.

- Шу боис эртага яна Қаршига, уйимга қайтиб кетаман. 10-15 кун мобайнида муолажа олганимдан сўнг яна шифокорлар кўригидан ўтаман.

- Бу борада олимпия терма жамоаси устози Шуҳрат ака Мақсудов билан суҳбатлашиб, вазиятни тушунтирдим. У киши менга ишонч билдираётганини айтиб кўнглимни кўтарди. Насиб қилса мен учун ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика