

Унга кўра, "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2 миллион еврога арзонлашди. Унинг ҳозирги баҳоси 8 миллион еврони ташкил этади.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи Рим клубига ўтганида унинг баҳоси 14 миллион еврони ташкил этаётган эди.
Шомуродов ўтган мавсум "Рома" таркибида А Серия доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.




